Матбуот маркази

Янгиликлар

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

❗️РАСМИЙ МУНОСАБАТ

🩺 Ижтимоий тармоқларда Тошкент давлат тиббиёт университетининг кўп тармоқли клиникаси “жонлантириш” бўлими ярим аср олдин таъмирдан чиққан бўлиб, у ерда беморлар учун замонавий шарт-шароитлар яратилмагани танқид қилинган материал тарқалмоқда.

📃 Ҳолат бўйича қуйидагилар маълум қилинади.

🏥 Тошкент давлат тиббиёт университетининг кўп тармоқли клиникасида 88 та ўриндан иборат 8 та реанимация бўлимлари бўлиб, улар:
📎 1-анестезиология ва реанимация бўлими,
📎 2-анестезиология ва реанимация бўлими,
📎 туғруқ мажмуаси анестезиология ва реанимация бўлими,
📎 янги туғилган чақалоқлар анестезиология ва реанимация бўлими,
📎 кардиореанимация бўлими,
📎 терапия реанимация бўлими,
📎 интенсив неврология,
📎 болалар реанимация бўлимларидан иборат.

🔬 Клиниканинг барча реанимация бўлимлари 2024-2025 йилларда таъмирдан чиқарилган бўлиб, СанҚваМ талабларига мос, беморлар учун зарур тиббий ускуналар билан таъминланган ва шарт-шароитлар яратилган.

Тошкент давлат тиббиёт университетининг кўп тармоқли клиникаси.